АНГЛИЯ РОССИЯГА ҚАРШИ УРУШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРЯПТИ… МИ?..

0

 

Расмий хабарларга кўра, Англия қироллик ҳарбий денгиз флоти қўмондонлиги навбатдаги ҳарбий ўқув машғулотлари бошланиш арафасида эканини маълум қилди. Бу машғулотлар давомида флот ҳарбийлари Россия ядро қуролидан ҳимояланиш масаласида америкалик ҳамкасблар билан тажриба алмашишади. Бунинг учун НАТО ушбу ҳарбий ўқув машғулотларини бошқариб, Англия денгизчиларига ядро қуроли жойлаштирилган сувости кемаларини тақдим этади.

Ҳарбий денгиз флоти машғулотларида олтита сувости кемаси ва 9 та сувусти кемалари фаол иштирок этади. Бундан ташқари, ўнта самолёт ҳаводан туриб машғулот иштирокчиларини қўллаб-қувватлайди. Беш минг нафар ҳарбий заҳирада қолади. Ҳарбий денгиз флоти ўқув машғулотлари 2018 йил 16 мартида Италия соҳилларида бошланади.

НАТО раҳбарлари яқинда Россияни бу ташкилот қўшинлари жойлашган ҳудудларда фавқулодда хавф туғдираётганликда айблаганди.

Россия тарафи Англия флоти ўтказадиган машғулотлар доирасида ҳозирча ҳеч қандай фикр билдирмади.

vladtime. ru