Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 16 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз енгил кечмайди. Шунинг учун осон ва қулай имкониятлардан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда ҳам тақдирнинг жиддий синовларига рўбарў келишингиз мумкин. Бу синовдан аъло даражада ўтишнинг бир йўли бор. У ҳам бўлса, жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга ён беришингиз лозим. Йирик харидлар, сифатли маҳсулотларни танлаш учун бугун қулай имкониятлар туғилади. Кечқурун яқин қариндошлардан бирининг дастидан бироз асабийашишингиз эҳтимоли бор.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

16 мартда яқинларингизнинг истак ва хоҳишларини бажо келтиришингизга тўғри келади. Аммо бу ижро сизга ҳар жиҳатдан фойда беради. Агар хаёлпарастликка, индамасликка берилмасангиз, ўз орзуларингизни ҳам ҳақиқатга айлантириш имкони бор. Ишхонадаги юмушларни бажаришда қайсарлик ва пухта режалар сизга наф бериши мумкин. Ҳамкасблар билан муносабатда масофани сақланг. Акс ҳолда орангизда жанжал чиқиши ҳеч гапмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун эмоцияга зинҳор эрк бера кўрманг. Бу жуда оғир вазиятларга тушиб қолишингизни таъминлаши мумкин. Ҳамкасбларга, ҳатто, дўстларга ҳам режаларингиздан оғиз очмаслигингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида анчадан бери кўришмаган қадрдонлар билан учрашишингиз эҳтимолга яқин. Уларнинг қайсидир бири сизга ишингиз билан боғлиқ янги ғояни тақдим этади. Шўр ва ёғли таомлар истеъмол қилманг. Саломатликни атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

16 март куни яқин ўтмишда қўлдан бой берилган имкониятлар ёдингизга тушиб ўзингизни ўзингиз койишингиз турган гап. Чунки иш бажаришда яна жиддий тўсиқларга дуч келасиз. Эсда тутинг, катта иш бажаришдан олдин режани пухталаб олиш зарур. Ёки ишончли дўстларга мурожаат этсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада ҳал бўлади. Кимдир олган қарзини қайтаради. Яна кимдир қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этади. Кечқурун олисда яшайдиган дўстингиз ҳақида ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунингиз унумли ва муваффақиятли ўтади. Бунинг учун ўзингиз ҳам ҳаракат қилиб, эрталабданоқ ишга шўнғишингиз лозим. Ҳатто, майда-чуйда ишларни ҳам бошқа кунга қолдирманг. Яхши таниш бўлмаган одамларга умуман қарз берманг. Шахсий иш билан амалга ошириладиган сафар бугун муваффақият келтиради. Лекин сафарга яқинларингиздан кимнидир шерик қилиб олишингиз керак. Кечқурун оғир ҳазм бўладиган овқатлар ейишдан қочинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

16 мартда ишларингиз бошқа кунлардагига нисбатан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Бироқ иш бажаришда ўзгалар ёрдамига таянманг. Қалбингизга қулоқ тутинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Шахсий ҳаётда фавқулодда қарор чиқарилиши зарур бўлган масала юзага келиши мумкин. Қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутмасангиз, кечқурун жанжалли вазиятда қолиб кетасиз. Омадга эришишни хоҳласангиз, олдингизга аниқ бир мақсадни қўйган ҳолда ҳаракатлар содир этинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Юқори лавозимли шахсларга яқин бўлиш истагида ўзингизни ўзингиз алдаб овора бўлманг. Бугун барибир бу ҳаракатларингиз ҳавода қолиб кетади. Мартабангизни ошириш ниятида бўлсангиз ҳам бу ниятдан кеча туринг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Айниқса, тез-тез касалланиб қола бошлаган бўлсангиз, иммунитет жуда зарур бўлади. Витаминга бой мевалар енг, спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг, тоғ ён-бағирларида дам олинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

16 март куни атрофдагиларга нисбатан муносабатларда ён беришга ҳаракат қилинг, мулойим муносабат юритинг. Ишхонада янада фаоллашинг. Раҳбарларнинг буйруғини сўзсиз адо этинг. Шунда улар сизга янада жиддий, йирик юмушларни ишониб топширадиган бўлади. Муҳаббатда оғир вазиятларда қолишингиз хавфи сезиляпти. Бундан чиқиб кетиш учун тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Майда юмушларни бир четга суринг-да, йирик ишларга қўл уринг. Иш жойингизда сизга ҳурмат ва иззат билан муносабатда бўлувчиларга сиз ҳам худди шундай жавоб қайтарсангиз, кам бўлмайсиз. Бугун раҳбарият ҳузурига кириб қайсидир масалада гаплашиб олишни режалаштирган бўлсангиз, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Муҳаббатда севгилингизнинг асл ҳимоячисига айланинг. Кечқурун сутли таомлар билан чекланишингиз тавсия этилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

16 мартда қўрқувларга, хавотирларга бегона бўлишингиз, ўзингизга янада қаттиқроқ ишонишингиз керак. Муҳаббатда эса оила қурмаган бўлсангиз-у, танлаганингизнинг баъзи камчиликларини илғай бошласангиз, буни юзига асло айта кўрманг. Саломатлик билан жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Акс ҳолда жиддий хасталик орттириб олишингиз турган гап. Куннинг иккинчи ярмида сизни яқин танишлардан бири меҳмонга таклиф этиши кутилади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларга нисбатан ҳам ўта талабчан бўлинг. Кимлардир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишни режа қилган бўлиши мумкин. Қаттиқ турсангиз, у кимса ниятига ета олмайди. Кечқурун уйдаги жиҳозларни тартибга келтириш, майда таъмирлар билан шуғулланишингиз кутилади. Бу масалада тажрибангиз етарли бўлса, албатта омадга эришасиз. Саломатликка алоҳида эътиборли бўлинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

16 март куни беихтиёр, ўзингиз сезмаган ҳолда ташқи кўриниши, гап-сўзлари ёқмайдиганларга қараб асабийлаша бошлашингиз кутилади. Молиявий масалага олдингиларга нисбатан янада жиддийроқ муносабатда бўлинг. Бусиз киссангиз қуриб қолиши тайин. Тадбиркор бўлсангиз, бугун фойдали шартномалар тузманг, катта ишларга пул тикманг. Борига шукр қилинг. Бу шахсий ҳаётингизга ҳам тегишли албатта.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади