Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 20 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳаётингизнинг турли жабҳаларида бугун танаффуслар юзага келиши мумкин. Ишларингиз ўнгидан келиши кайфиятингизни кўтариб, ўзингизни жуда бахтиёр ҳис эта бошлашингиз эҳтимолдан холи эмас. Қариндошлардан бири нимадандир қаттиқ хавотирга тушиб сизни ёрдамга чақириши кутилмоқда. Бундай ишларни босиқлик билан амалга ошириш лозимлигини унутманг. Пул масаласида жуда эҳтиёт бўлмасангиз, у кераксиз йўналишга қараб йўрғалай бошлаши мумкин. Кечқурун уйингизга олисдан меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

20 март куннинг биринчи ярмида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида ёрқин ҳодисалар кўзга ташланиши мумкин. Оиласизларнинг романтик лаҳзаларни бошдан кечириши ҳам эҳтимолга яқин. Айримлар иш билан бошқа шаҳарга жўнаб кетиши кутилади. Агар куч ва имкониятларингиз ишларнинг ҳаммасига етарли эмаслигини ҳис этсангиз, энг муҳимларига қўл уринг. Кечқурун рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш билан банд бўласиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Атрофдагилар қандай иш юзасидан ёрдам сўрамасин, фақат ўз юмушларингиз билан банд бўлинг. Шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ муаммоларни катта тезликда бартараф этмасангиз, улар йиғилиб бораверади. Кечқурун сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари мумкин. Шу баҳона вақтингиз ажойиб тарзда ўтади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Овқатланишда ҳам меъёрни билинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда ҳар доимгига нисбатан мулойимроқ ва қатъиятлироқ бўлишингизга тўғри келади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

20 март куни барчага қандай ишларга қодир эканингизни кўрсатиб қўйинг. Бу сизга жуда яқин келажакда қўшимча даромадлар оқиб келишини таъминлайди. Бу йўлда тўсиқлар ва ноқулайликлардан чўчимасангиз бас. Фақат ўз фикрингизни барчага сингдириш фикридан йироқ бўлинг. Саломатлигингизни асранг, асабни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Юлдузлар сизга кунингиз жуда ёрқин кечишини башорат қилишган. Ҳатто, манаман деган мутахассислар ҳам сиздан маслаҳат сўрай бошлашади. Бугун жуфти билан жиқиллашиб қолганлар учун ярашиш имкони туғилади. Ундан фойдаланиб қолинг. Тадбиркорлар ҳар бир ишни тартибдан чалғимаган ҳолда олиб боришлари тавсия этилади. Шунда ҳамкорлар қаршисида ҳурматингиз юксак бўлади. Башарти ўзингизни ёмон ҳис эта бошласангиз, врач кўригига бориб келинг. Иккиюзламачиларга яқинлашмай қўя қолганингиз маъқул.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

20 мартда биринчи қиладиган ишингиз шахсий ҳаётдаги баъзи тартибларга ўзгартиш киритишдан иборат бўлиши лозим. Бу яқинларингиз билан боғлиқ. Кун давомида аллакимларнинг бемаъни саволлари, танқидларидан чарчайсиз. Илож қанча. Ҳаётда ҳар хил одам бор-да. Куннинг иккинчи ярмида янги хобби ўйлаб топишингиз мумкин. Бу хобби келгусида даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Оиласизлар бугун романтик учрашувдан воз кечсинлар. Бугунги учрашув сизга фақат кўнгилсизликлар олиб келади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Куннинг биринчи ярмида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз эҳтимоли бор. Бу одамлар кейинчалик сизга ҳар жиҳатдан ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Агар ҳаётда нимадандир халос бўлишни хоҳлай бошласангиз, хоҳишингиз амрини адо этинг, енгил тортасиз. Куннинг иккинчи ярмида телефон орқали ким биландир қизғин суҳбатга киришишингиз кутилади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қарз кўтаришингизга тўғри келади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

20 март куни дипломат ниқобини кийишингиз зарурати туғилади. Шу ниқоб кўмагида жудаям керакли одамларни ўз томонингизга оғдиришингиз керак бўлади. Бу соҳада қийинчилик туғилмайди. Сабаби шуки, сизда дипломатликка ҳам ажойиб истеъдод бор. Уни бошқаларга ҳам кўрсатиб қўйинг-да! Кечқурун киссангиз фавқулодда пулга тўлиши мумкин. Сизни олдинда йирик харидлар кутиб қолади. Пуллар ўша ёққа сарфланса керак. Асабни асранг. Қақшамасин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Зиммангиздаги вазифаларни кўнгилдагидек адо этиш учун дўстларни, танишларни жалб этинг. Ўзингиз кечга қадар бу ишларни якунлашга улгурмайсиз. Оила қурмаганлар романтик учрашувлардан бугун умид қилмасинлар. Яхшиси, уйдаги муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланинг. Уй ва машина таъмири, бошқа уйга кўчиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш йўлида профилактик ишларни ташкил этиш бугун хайрли кечади. Оилалилар кечқурун фарзандлар тарбияси билан машғул бўлишлари, шунинг дастидан анчагина асабийлашиб олишлари ҳам мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

20 март куни қариндош-уруғларга алоҳида эътибор беринг, улар орасида ёши улуғ ё хасталари бўлса, байрам олдидан хабар олинг, табрикланг. Савоби тегади. Жуфтингизнинг ўзини тутишида шубҳали ҳаракатлар юзага келганини пайқаб қолган бўлсангиз, очиқчасига гаплашиб олишдан тийилманг. Кечқурун рўзғор учун асқотадиган буюмлар харид қилишингиз кутилмоқда. Лекин хариддан олдин бюджет масаласини кўздан ўтказиб олинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун атрофдагилар билан муносабатда, мулоқотда тилингизга эрк бериб қўйишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун кунни деярли уйда ўтказинг. Тушдан сўнг ёнингизга ўзингиз учун жуда керакли бир одам ташриф буюриши кутилади. Бу қарз олган-у, анчадан бери қорасини кўрсатмай қўйган таниш бўлиши ҳам мумкин. Кечқурун сурункали хасталикларни халқона усуллар ёрдамида даволаш муваффақиятли кечади. Ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

20 мартда эрталаб уйғонгандан ҳеч қаерга боришни, ҳатто, кўчага чиқишни ҳам истамайдиган кайфиятда бўлишингиз кутилади. Гўё уйдан нари кетсангиз, жиддий хатога йўл қўядиган каби қўрқа бошлайсиз. У ҳолда уйдагилар билан бирга вақт ўтказганингиз энг маъқул иш. Ёки ёлғиз қолиб ўзингиз ёқтирган фильмни томоша қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади