ФРАНЦИЯ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ НИКОЛЯ САРКОЗИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ!!!

0

 

Франция собиқ президенти Николя Саркози полиция ходимлари тарафидан қамоққа олинди. У сиёсий жабҳада ташкил этилган турли кўринишдаги компанияларни молиялаштиришда йўл қўйилган хатоликлар ва қонунбузарликлар юзасидан кўрсатма бериши лозим. Айни пайтда шу масала юзасидан кўзга кўринган терговчилар иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йили ҳам Саркози хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланиб қамоққа олинганди. Уни судьяларнинг биридан ўзига қарши қўзғатилган жиноий иш юзасидан ахборот олишга уринганликда гумон қилишган. Ўшанда, аниқроғи, 2007 йили президентликка номзодини қўйган кезлари судьялар сайлов компанияси Ливия тарафидан бекитиқча молиялаштирилган деган гумонни илгари суришганди. Бу гал ҳам айнан шу гумонларга ойдинлик киритилиши кўзда тутилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2016 йили ливиялик тадбиркор Зиёд Тақиддин айтгандики, 2006-2007 йилларда шахсан ўзи ҳар бирига беш миллион евродан пул жойланган бир нечта жомадонни Саркозига етказиш «операция»сида иштирок этган. Ўшанда у Франция ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган. Пулларни эса Ливия марҳум президенти Муаммар Каддафи Саркози ўзининг сайлов компаниясига ишлатиши учун берган. Пулни Саркозининг яқин дўсти Клод Геаннинг қўлига топширишган. Геан кейинроқ икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Франция қонунларига кўра, қайсидир жиноятда гумон қилинган шахс 48 соатгина қамоқда ушлаб турилиши мумкин. Бундан кейин ё унга қарши жиноий иш қўзғатилиши ёки қамоқдан озод этиш ҳақида ҳукм эълон қилиниши шарт.

rg. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: