АҚШда икки юракли ва икки бошли илон туғилди (видео)

0

АҚШда икки юракли ва икки бошли илон туғилди, деб ёзади The Sun га таяниб daryo.uz

Интернетга жойланган видеороликда икки ҳафталик оддий бўғма илон иккита бошини носинхрон тарзда қимирлатиб, тилини чиқараётгани акс этган. Илон боқувчи жониворни ветеринар шифокорга олиб борган, у рентген қилгач, илонда иккита алоҳида юрак борлигини аниқлаган. Бу шифокор ва унинг ҳамкасбларини ўта ҳайратда қолдирган, чунки одатда икки бошли илонларда юрак битта бўлади.

Мутахассислар судралиб юрувчини текширишни давом эттириб, унинг ҳазм қилувчи органлари нечталигини аниқламоқчи. Агар ҳазм қилиш тизими битта бўлса, у ҳолда илон ўлиши мумкин.