Туркиялик хонандани мамлакат президентини ҳақорат қилганликда айблаб 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этишди…

0

 

Туркиялик хонанда Зухал Ўлжой мамлакат президенти Ражап Тойип Эрдўғанни ҳақоратлагани сабабли ўн ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Хонанда 2017 йил декабридаги концертлардан бирида ўзининг «Бўм-бўш дунё» қўшиғи сўзларини ўзгартириб, ичига президентнинг номини киритган. Бундан ташқари, қўшиқ ижроси жараёнида турли ҳақоратли қилиқларни ҳам саҳнада очиқ намойиш этган. Концертдан кейин Туркия хавфсизлик хизмати вакиллари ушбу видеоёзуни олиб хонандани терговга чақиришди. Гарчи Ўлжой хоним аслида нияти бундай эмаслигини айтиб узр сўраган бўлса-да, инобатга олинмади. Прокуратура вакиллари у албатта қилмишига яраша жазосини олиши шарт эканини таъкидлаб туриб олишди.

Туркия қонунларида президентни ҳақоратлаганлик учун 4 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгилаб қўйилган. Демак, суд хонанданинг тавбаси ва узр сўрашини инобатга олиб ўн йиллик қамоқ жазоси белгиаш билан чекланган бўлса ажаб эмас.

Ўлжой 1957 йили таваллуд топган. Консерваторияни тугаллаган ва фаолияти давомида бир нечта аьбомларни мухлисларига тақдим этган. Хонандаликдан ташқари, актёр сифатида ҳам фаолият юритади. Кўплаб фильм ва сериалларда ажойиб образлар яратган.

Hurriyet