Диққат, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Костя ЦЗЮ инфарктга учради!!!

0

 

 

Россиялик боксчи Костя Цзю инфарктга учрагани яқиндагина маълум бўлди. Ўзининг айтишича, эрталаб ташқарига чиққан-у, ҳушидан кетиб йиқилган. Оиласидагилар зудлик билан «Тез ёрдам»га хабар беришган. Касалхонада эса у инфаркт ўтказганини айтишган. Эртаси куниёқ боксчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

— Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис этяпман, — деди 48 ёшли боксчи. — Муолажаларни ўз вақтида олсам, оёққа туриб кетсам керак…

Эслатиб ўтамиз, Костя ЦЗЮ ўз даврида биринчи ўрта ва ярим ўрта вазнда жанглар олиб борган. У ўз вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Ҳозирги пайтда ёшларга бокс сирларини ўргатиш билан шуғулланмоқда.

«Звезда» телеканали

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: