«АPPLE» КОМПАНИЯСИ ШАХСИЙ ДИСПЛЕЙИНИ ЯРАТДИ…

0

 

Кўпчиликка маълум, «Apple» компанияси ўз смартфон ва планшетлари учун дисплейни шу кунга қадар «Samsung» ва «LG» компанияларидан сотиб оларди. Мана, ниҳоят «MicroLED» технологиясига асосланган шахсий дисплейини ишлаб чиқара бошлади. Бу дисплей Калифорниядаги компания штаб-квартираси яқинида қад ростлаган махфий заводда яратилмоқда. Янги дисплей «OLED-дисплей»идан ўзининг юпқалиги ва ёрқинлиги билан кескин фарқ қилади.

Компания мутасаддиларининг гапига қараганда, янги дисплейлар яқин орада бозорга чиқмайди. Бунинг учун бир неча йил керак бўлади. Шу муддатда муҳандислар дисплей нуқсонлардан тўлиқ мосуво бўлишини таъминлайди.

Bloomberg