Исмалоқ қўшиб тайёрланилган паста

0

Ҳар куни гўштли таомлар тайёрлашдан чарчадингизми? Унда бугунги ретсептимизга назар ташланг. Гўштсиз, аммо жуда мазали таом!

Бу таомни тайёрлаш сиздан кўп вақт ва масаллиқни талаб қилмайди.

Пастани «ал-денте» усулида қайнатиб оламиз, яъни ўртаси сал қаттиқроқ бўлиши керак. Биз бугунги таом учун фарфалле пастасидан фойдаланамиз.

Товани газга қўямиз, ёғни солиб қиздирамиз.Майда тўғралган пиёз ва саримсоқпиёзни солиб, 30 сония давомида қовурамиз.

Сўнг черрй помидорларини тенг иккига бўламиз (агар улар жуда кичкина бўлса бутунлигича соламиз) ва товага солиб, 3-4 дақиқа димлаб қўямиз.

Исмалоқни ювиб, учини кесамиз ва товага соламиз.Туз ва мурчини ростлаймиз ва райҳонни ҳам соламиз.

Устидан пастани солиб аралаштирамиз ва 30 сониядан сўнг газ устидан оламиз.

 

manba: zira.uz