Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 29 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

3

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар дангасаликка йўл қўйсангиз, ҳар бир масалага ақл билан ёндашмасангиз, молиявий йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Иш қанчалар оғир бўлмасин, ундан юз ўгирманг. Бу ҳам айнан молиявий аҳволингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Анчадан бери дўст бўлиб келган одамнинг ўзингиз ҳақингизда бўлмағур гаплар тарқатганидан хабар топишингиз мумкин. Эътибор берманг. Олдин бу хабар рост-ёлғонлигини аниқланг. Ана ундан кейин чора кўрсангиз ярашади. Кечқурун биринчи навбатда овқатланиш режимига амал қилинг. Саломатлигингизни ҳам эҳтиётланг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

29 мартда аввало саломатлигингизга асосий эътиборни қаратишингиз, шамоллашдан сақланишингиз керак. Организмни жисмоний зўриқтириш ҳам бугун сизга фақат зарар келтиради. Рўзғор, шахсий масалаларда кўп ҳам қайғураверманг. Бу оқибатда депрессияга олиб келиши муқаррар. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш, тадбиркорлар учун келишувлар, янги шартномаларни имзолаш, янги ҳамкорлар топиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталаб кайфиятингиз яхши бўлади. Фақат ишхонада кимдир сизни ҳадеганда раҳбарларга қарши гиж-гижлай бошлаши мумкин. Ёш бола эмассиз, бу ҳаракатлар ноўринлигига ақлингиз етади. Шундай экан, унақанги ҳамкасбларни ўз вақтида жойига ўтқазиб қўйинг. Моддий аҳволингиз юксак чўққиларга етмаган бўлса-да, қора қозон қайнашдан тўхтамайди. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

29 март куни беихтиёр ҳар бир содир бўлаётган воқеа-ҳодисага, муҳокама этилаётган масалага файласуфона ёндаша бошлашингиз эҳтимоли бор. Бу яхшиликка хизмат қилади албатта. Иш жойингизда бажариладиган юмушларнинг энг майда жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор беринг. Шуни одат қилсангиз, келгусида даромадингизга даромад, тажрибангизга тажриба қўшила боради. Кечқурун яқин қариндошлардан бирига моддий кўмак беришингиз кутилади. Айримлар рўзғордаги муаммоларни ҳам кечқурун бартараф этишади. Омадингизни берсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда омадингиз кулишини истасангиз, кўнгилни кенг қилинг, бардошли бўлинг ва бажарадиган ишингизга худбинларча муносабатда бўлинг. Аниқроғи, бир ишни бошладингизми, ўша битмагунча ўрнингиздан жилманг, бошқа ишга чалғиманг. Башарти бир-икки уринишда бу ишни уддалай олмасангиз, тушкунликка ҳам тушманг. Аксинча, учинчи маротаба уриниб кўринг. Шахсий ҳаётингизда ҳам муаммолар йўқ эмас. Уларни иш орасида бартараф этиб боришингиз зарур бўлади. Асосийси, ҳар бир ишда фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

29 мартда яқин дўстлардан, тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлардан юз бурмасангиз, улар билан бамаслаҳат иш олиб борсангиз, даромад ҳам, мавқе ҳам жойида бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз учун жуда қимматли бир хабарни етказишади. Жуфтингизни ўзгаларга рашк қилишдан тийилинг. Бу жанжалдан бошқасини ҳадя этмайди. Оғир-босиқ ва дипломатларча муносабат юритинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, саломатлигингизни назоратда ушланг. Худо қувват берсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун қиладиган биринчи ишингиз ўтмишдан қолган барча буюмларни, ҳатто, хаёллар, режаларни ҳам қайта кўрикдан ўтказишдан иборат бўлмоғи зарур. Янги ишга ўтиш истагида бўлсангиз, бу ҳаракатлар ҳам муваффақиятли якун топиши кутилмоқда. Фақат янги касбни эгаллашдан олдин билим ва тажрибани ошириб олишингиз тавсия қилинади. Саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Кечқурун ҳаммомга бориш, саунада чўмилиш, тоза ҳавода сайр қилиш ҳам саломатликка ижобий таъсир ўтказади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

29 март куни эрталабдан негадир ўйчан ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин. Бу об-ҳавонинг ўзгарувчанлигидан бўлса керак. Ҳатто, яқинларингиз ҳам сиздан бир гапни мажбуран суғуриб олишади. Аммо шу аҳволда ҳам ишда муваффақият сиз томонда бўлади. Интернетда ишлаш, томорқада ер чопиш, экин экиш амаллари бугун хайрли кечади. Агар эринмасангиз, табиат қўйнига чиқиб дам олиб қайтсангиз ҳам фойдадан холи бўлмайди.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Сўнгги ҳафталарда бартараф этилиши зарур бўлган муммоларингиз йиғилиб қолган. Уларни навбати билан ҳал этинг. Бугун асло бировлардан қарз олманг, кейин қайтаришингиз муаммо бўлади. Йирик харидлар, буюм сотиш амалидан ҳам бугунча воз кечинг. Шахсий ҳаётда мардона олға интилишингиз, жуфтингиз, яқин инсонларнинг инжиқликлари, аччиқ-тирсиқ гап-сўзларига сабр қилишингиз керак. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

29 мартда жуда тез адо этишингиз лозим бўлган, аммо жуда қизиқарли ишларни ишониб топширишади. Сиз уларни айтилган муддатда уддалай оласиз. Даромад кетидан қувламанг. Шундай қилингки, пулнинг ўзи сизни кун давомида қувлаб юрсин. Ишингизга ижодий ёндаша билсангиз, раҳбарларнинг рағбат-у мукофотларига эгалик қиласиз. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутиб қолади. Фақат бу масалада қўрқоқлик қилиб учрашувдан воз кечиб қўйманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Қалбингизни дуч келган одамга оча кўрманг. Биринчидан, кўз тегиши мумкин, иккинчидан ҳамма ҳам сизни ўзингиз кутганчалик баҳолай олмайди, тушуна билмайди. Оила аъзоларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Бунга жуфтингиз ҳам киради албатта. Ҳасадгўйлар, ғийбатчи ва иккиюзламачилардан нарироқ юринг. Улардан фақат зиён кўришингиз мумкин холос. Кечқурун рўзғордаги йиғилиб қолган икир-чикирлар билан банд бўласиз. Шу муносабат билан амалга оширишингиз керак бўлган сафар ва учрашувларни бекор қилишингизга тўғри келади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

29 март куни сизни юқори лавозимли шахслардан бири ўзига бўйсундириш пайида бўлади. Агар шунга тайёр бўлсангиз, қаршилик кўрсатишнинг сира ҳожати йўқ. Чунки бу шахсга бўйсуниш сизга яқин келажакда омад келтириши мумкин. Жуфтингиз билан келишмовчиликлар юзага келмаслиги учун ён беришни маъқул кўра қолинг. Кечқурун сизни зиёфатга таклиф этишлари мумкин. Борманг. Акс ҳолда зарарли одатлар сизни ўзгалар қаршисида мулзам торттириши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Нега бошка кунлар мунажжимлар башорати чикмай куйди Мен хохлардим бир йиллик 2018 йилда кутиладига мунажимлар башорати чикаришингизни истардим

Comments are closed.