Диққат! Ўзбекистонда Телеграм ишламаяпти!

0

Бугун 29- март куни, соат таҳминан 13:10 дан телеграм ижтимоий тармоғида носозлик кузатилмоқда, тармоқ ишламаяпти. Бошқа ижтимоий тармоқларда одамлар шошиб қолишди. Жумладан, фаcебоок тармоғида кўпчилик шу муносабат билан турли постлар жойлаштирган.

 

Телеграм ўзининг «Twitter»даги саҳифасида юзага келаётган ноқулайликлар ҳақида расмий баёнот берди.

 

“Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатларидаги фойдаланувчиларимиз тармоқга уланишда ноқулайликларга дуч келишмоқда. Биз бу муаммони кўриб чиқамиз ва сизни яқин орада яна онлайн режимига қайтарамиз”, дейилади баёнотда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: