Алишер Узоқов «Кара севда» қаҳрамони Камолни учратди…

0

Яқиндагина эфирдан олиб ташланган «Кара севда» турк сериали ҳали ҳануз томошабинларнинг хотирасидан кўтарилгани йўқ. Ҳатто фильмга овоз берган актёрлар ҳам ўз қаҳрамонларининг таъсиридан чиқиб кета олишмаяпти.

Сериалдаги Амир образига овоз берган актёр Алишер Узоқов мазкур қаҳрамонни ўз шахсий саҳифасида тез-тез ёдга олиб туради. Сўнгги видеоларидан бирида Алишер Узоқов Амирнинг фильмдаги рақиби Камолни учратганини айтади. Аммо, тасвирларда кутилган Камолнинг ўрнига туя чиқиб келади…

Ҳа, Алишер Узоқов бир неча ой давомида овозлаштирган ва унинг ҳаёти билан яшаган қаҳрамон Амир ҳам фильмдаги қаҳрамонига бундай ҳақоратни раво кўрмасди балки…