Шавкат Мирзиёев: Олдимизда қандай иш турганини «Манас» мисолида кўрсатмоқчиман! (Видео)

0

 

 

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ОЛДИМИЗДА ҚАНДАЙ ИШ ТУРГАНИНИ МАНАС МИСОЛИДА КЎРСАТМОҚЧИМАН!

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ОЛДИМИЗДА ҚАНДАЙ ИШ ТУРГАНИНИ МАНАС МИСОЛИДА КЎРСАТМОҚЧИМАН!Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот Хизмати

Опубликовано UZBEK TV 1 апреля 2018 г.

Ҳисоб-китобларга кўра, кўчаларнинг барчасига тўлиқ тош-шағал ётқизилган. Улардан 10 таси эни 6 метр кенгликда асфалтланган.

Таъмирлаш ишлари тугатилган кўчаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари қизғин. Бу ишда маҳаллалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Айниқса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи етакчилигидаги 50 нафар ёшлардан ташкил топган “Бунёдкор» ёшлар отряди қишлоқнинг Алпомиш кўчасини ободонлаштириш ишларини амалга оширишди.

Ёшларнинг ғайрати билан 10 хонадоннинг кўча қисми тўлиқ тартибга келтирилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди, янги кўчатлар экилди.

– Қишлоғимиздаги ўзгаришлардан беҳад хурсандмиз, – дейди Фаробий кўчасидаги 8-уйда яшовчи 80 ёшли отахон Маъмур Мавлонов. – 20 йилдан буён эътибордан четда қолиб келаётган қишлоғимизга Президентимизнинг назари тушди, демак бу ишнинг охири бахайр бўлади. Қишлоқда амалга оширилаётган ободлик бугун одамларнинг кўнглига кўчмоқда. Юрт обод – кўнгил обод, деб бежиз айтилмаган. Бу ишлар бугунги кундан мамнунлик, эртанги кунга ишонч уйғотмоқда.

Ҳа, бугун қишлоқда олиб борилган ишлар барчанинг кўнглини кўтармоқда. Мазкур саъй-ҳаракатларнинг кўлами, қамрови, суъати, одамлардаги ғайрат-шижоат Манас қишлоғи юртимизнинг энг обод ва кўркам масканларидан бирига айланишидан далолат бериб турибди.