Шотландиялик 55 ёшли аёл гўзаллик танловида 24 яшар қизи билан бемалол рақобат қила олишини исботлай билди…

0

 

Лори Мейсак ҳақиқатан ҳозирги кунда 55 ёшни қаршилаган. У тўрт қизнинг суюкли онаси, икки набиранинг меҳрибон бувижони. Аммо ташқи кўриниши унча-мунча 20 яшар қизларнинг ҳавасини келтиради.

У қизи Эмига 19 ёшидан мамлакат миқёсидаги гўзаллик танловида иштирок этиши учун ҳар қандай керакли ёрдамни бериб келган. Яқинда Эми ойисига қараб туриб, навбатдаги танловда бирга қатнашиб кўришни таклиф қилди. Ўйлай-ўйлай, Лори розилик билдирди. Эми уни саҳнада ўзини қандай тутишдан тортиб, ҳакамлар билан қай тартибда мулоқот қилишгача ўргатди. Шундай қилиб она-бола бир танловда иштирок этишди. Хўш, натижа-чи? Лорининг ташқи кўриниши ўзини оқлади. У «вице-мисс Галактика», қизи эса «Мисс Grand International Scotland» титулларини қўлга киритишди.

— Бу танлов ўзимга бўлган ишончимни янада оширди, — деди Лори журналистларга. — Янги дўстлар орттирдим. Ҳозир ўзимни 55 эмас, балки 21 ёш қизлар каби тасаввур этяпман…

Ажабланарлиси, Лори тўрт қизи билан кўчага чиқса, танимаганлар уларни опа-сингил бўлса керак деб ўйларкан.

Худо берган-да!

The Sun