Диққат! ОТМ тест синовларида ғоят катта ўзгаришлар, танишинг!

0

2018 йил 5 апрель куни ўтказилган Халқ таълим вазирлигининг тест синовлари ҳусусидаги тадбири ниҳоятда қизиқ ўтди! Унга кўра тест синовларида ғоят катта ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

2018 йил 810 минг нафар абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Энг қизиғи тест синовларини ўтказиш учун катта сиғимли 57 та бино танланди. Уларнинг энг кичиги 240 ўринли, энг каттаси 6150 ўринлидир.

Қўшимча қилиб айтишимиз мумкинки, ҳар бир вилоятдан айнан қанча абитуриент қабул қилиниши жадвалда келтириб ўтилган

Ҳудуд номи Абитуриентлар сони
2018 (прогноз)
1 кунда тест топширадиган абитуриентлар сони Ўтириш ўринлари сони
(2 сменада ташкил этилганда)
Қорақалпоғистон Республикаси 47218 3274 1637
Андижон вилояти 75551 5062 2531
Наманган вилояти 46644 3293 1646
Фарғона вилояти 83726 5711 2855
Бухоро вилояти 36138 2773 1387
Хоразм вилояти 28893 2404 1202
Сурхондарё вилояти 54071 3849 1924
Қашқадарё вилояти 60625 4244 2122
Жиззах вилояти 47333 3391 1695
Навоий вилояти 29337 1933 966
Самарқанд вилояти 69934 4659 2329
Сирдарё вилояти 21455 1472 736
Тошкент вилояти 21202 1574 787
Тошкент шаҳри 188115 13640 6820

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 03 апрелда “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сон қарори эълон қилинди;

Вазирлар Маҳкамасининг 261-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.

Дарвоқеа, тест синовларига киргизиш чоғида топиб олинган ҳар қандай шпаргалка, телефон ваҳокозолар абитуриентнинг тестдан дарҳол четлатилишига сабаб бўлади.

Ҳар бир тест ўтказиладиган биноларга видеокамералар ўрнатилади ва тест жараёнларининг барчаси онлине транслиатсия орқали ота-оналарга кўрсатилади.

Ўн беш кун давом этадиган тест синовларида  ҳар куни 2 сменада ўтказилади. Тест синовига 2100 нафарга яқин назоратчи жалб этилади;
назоратчиларга:
– семинар ўтказилади;
– тест синови ўтказилади;
– сараланади;
– сертификат топширилади;