Баҳорда юз терисининг қизаришидан нолияпсизми…

0

Баъзи аёлларимиз юз терисининг қизаришидан нолиб қолади. Кўп ҳолларда бу қизаришгина бўлмай, ачишиб, қичишади ҳам. Бундай ёқимсиз ҳолатга кўпинча аллергия сабаб бўлиши мумкин. Аммо бу аллергия бўлмаганда юз қизаришига қарши курашиш лозим.

1.     Юзни таркибида занжабил, бодринг ёки атиргул экстракти бўлган лосьон ва совуқ сувда ювинг. Бу ингредиентлар таъсирчан терини тинчлантириб, совуқ шамол ва бошқа таъсирларга қарши ҳимоя билан таъминлайди. Бундан ташқари, юз терисини қашламанг. Бу уни янада таъсирчан қилиб қўяди.

 

2.     Об-ҳаво ёмғирли бўлса ҳам юзга қуёшдан ҳимояловчи крем суртишга одатланинг. Чунки вақт ўтиши билан тери арзимаган қуёш нурига ҳам таъсирчан бўлиб қолади.

 

3.     Мева, сабзавотлар ҳамда «Омега-3» ёғларига бой маҳсулотлар истеъмол қилинг. Ширинликлардан тийилинг. Мева ва сабзавотларнинг таркибида суюқлик кўп бўлгани сабабли танадаги сувсизланишга қарши кураша олишади. «Омега-3» ёғлари эса яллиғланишга қарши ҳимоя бўлиши мумкин.

 

4.      Спиртли ичимликлардан тийилинг. Айниқса, қизил винодан. Сабаби, алкоголь организмни сувсизлантиради. Бу эса терининг янада қуришига олиб келади. Яхшиси, тоза сув ичинг.

 

5.     Агар юз қизариши доимий бўлса, шифокор кўригидан ўтинг. Балки, бу организмдаги бирор хасталикнинг аломатидир. Агар тери хасталиги бўлса, шифокор дарров даво муолажаларини қилади.