Фарғона вилояти ҳокимлиги «55 миллион сўмлик гул» борасидаги хабарга раддия билдирди

1

Фарғона вилояти ҳокимлиги «Озодлик» радиосининг ёзёвонлик ўқитувчи ва шифокорлар Ўзбекистон Президенти ўтадиган йўлларни тозалаш ишларига жалб этилганлиги ҳақидаги хабарига раддия билдирди, деб хабар бермоқда Дарё нашри.

«Дарё» билан боғланган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Маъруфжон Турдиматовнинг таъкидлишича, вилоятнинг Ёзёвон туманида ҳам, бошқа жойларида ҳам ўқитувчилар ободонлаштириш ишларига жалб этилгани йўқ. Бундай гаплар фақат уйдирмадан иборат. Тўғри, бугунги кунда вилоятда ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларга таълим соҳасидаги техник ходимлар ҳам қўлидан келганча ёрдам бермоқда. Бу бор гап.

Ёзёвон туманида 36 та умумтаълим мактаби фаолият кўрсатаётган бўлиб, унда 1 минг 550 нафар педагоглар меҳнат қилмоқда. Ўқитувчилар тумандаги ободонлаштириш ишларида умуман қатнашгани йўқ. Улар дарс ўтмоқда.

Шунингдек, ўқитувчилардан гул ва бошқа нарсалар учун ўлпон йиғилаётгани ҳам ҳақиқатдан анча йироқ, «55 миллион сўмлик гул» эса умуман тасдиқланмади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳомжон Носиров ҳам «Озодлик» радиоси мухбири билан мазкур масалада гаплашмаганлигини билдирди.

Айни пайтда Фарғона вилоятидаги 15 та туманнинг 30 та маҳалла фуқаролар йиғинида «Обод қишлоқ» дастури асосида катта бунёдоркорлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларга фақат ободончилик ва қурилиш соҳасига оид ташкилотлар вакиллари жалб этилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Бунака материаллар хеч вакт тасдикланмайди хам.Сабаб хеч ким хам нонидан айрилиб колишни истамайди.Сизлардан илтимос хеч качон,мутлако хеч качон хокимлик,маориф мудирлиги берган хабарларга ишонманг.Хакикат керакми диктофонни яшириб чикинг сафарга.Бизнинг халкимиз андишанинг номини куркок куйганлардан.

Comments are closed.