Салмон Хон 5 йилга қамалди

0

Болливуд юлдузи Салмон Хон Ҳиндистондаги муҳофаза остидаги ноёб антилопаларни овлаганлиги учун беш йилга ҳибсга олинди. Бу тўғрида хориж нашрларига асосланиб Даракчи маълум қилди. Прокурорларнинг таъкидлашича, айни дамда 52 ёшни қаршилаган Хон ва яна 4 нафар актёр уларни сезишганини пайқашлари билан жониворларни ташлаб, воқеа жойидан машинада қочиб қолишган.

Бошқа актёрлар, жумладан Саиф Али Хон ва Сонали Бендре далиллар йўқлиги сабаб Жодҳпур суди томонидан оқланган.

Ҳиндистон Ёввойи табиат муҳофазаси тўғрисидаги қонун деярли барча ёввойи ҳайвонларни махсус рухсатномасиз овлашни тақиқлайди.

Суд Салмон Хонга беш йиллик жазо муддатидан ташқари, 10 минг рупийлик жарима ҳам солди. Унинг адвокатлари суд қарорини аппеляцияга беришлари ва актёрни имкон қадар тезроқ гаров эвазига озод қилишга ҳаракат қилишларини маълум қилишган. Хон маҳаллий шифохонада тиббий текширувдан ўтказилгач, Жодҳпур марказий қамоқхонасига йўлланади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: