Аёлларга сочларини очартириш ва киприк улаш тақиқланди! Нега?

0

Нашрда таъкидланишича, ушбу тақиқлов март ойидан бошлаб амал қила бошлаган.

Туркманистонда аёлларга сочларини очартириш ва киприк улаш тақиқланди.

Туркманистон пойтахти Ашхободда давлат идоралари ва ташкилотларида ишловчи аёлларга тирноқ ўстириш ва бўяш, киприк улаш, сочларини сариқ ва бошқа оч рангларга бўяш ва тилла тақинчоқлар тақиш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар берди.

“Ашхободнинг гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарини ҳокимликлар ходимлари айланиб чиқиб, уларда кўрсатиладиган хизматлар рўйхатидан тирноқ ва киприкларни сунъий ўстириш ҳамда сочларни очартиришни чиқариб ташлашни “тавсия қилишмоқда”, деб айтилган нашрда.

Бундан ташқари, нашр маълумотларига кўра, Туркманистон божхонаси сочлар учун оч ранглар ва сочни очартириш воситаларини мамлакатга ўтказмай қўйган. Шунингдек, тирноқ ва киприкларни сунъий ўстириш учун мўлжалланган материалларни олиб кириш тақиқланган. Бу чоралар мамлакатда ушбу маҳсулотлар нархининг 50 фоиз ошишига олиб келган.

Бундан ташқари, апрелдан дўкон пештахталаридан сотувда қолган сочни очартирувчи воситалар, тирноқ учун геллар ва шу каби маҳсулотларни йўқ қилиш режалаштирилган.

Ҳукумат ушбу тадбирни туркман миллий урф-одатлари қадрсизланишининг олдини олиш ва туркман аёлларининг анъанавий қадриятларга мос кўринишга эга бўлишини тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилган.

Аввалроқ туркманистонлик аёлларга машина ҳайдаш тақиқлангани маълум қилинганди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: