Биласизми, кўк пиёз сепкиллардан халос этади

0

Бу дунёда энг кўп тарқалган ва деярли барча мамлакатларда севиб истеъмол қилинадиган маҳсулот бу кўк пиёз саналади. Кўк пиёзнинг тарихи жуда қизиқ. Дастлаб кўк пиёз Осиёда пайдо бўлган ва савдо йўли орқали Мисрга олиб келинган. У ердан Қадимий Юнонистонга ўтиб, шифобахш тансиқ сабзавотга айланди. Спортчилар мушакларини мустаҳкамлаш учун кўк пиёзни мунтазам истеъмол қила бошлашди. Чинки пиёз спортчиларга қўшимча куч-қувват ато этади. Римлик жангчилар ҳам кучли бўлиш учун пиёздан фойдаланишган.

 

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ўткир жигар ва ошқозон-ичак тизими хасталикларидан азият чекадиганлар кўк пиёзни камроқ истеъмол қилиши лозим.

Организмингизга қулоқ солиб, унга қанча миқдорда кўк пиёз керак бўлишини тахминий аниқлаб олинг. Агар уни еганингиздан сўнг мунтазам кекириш ва қорнингизда қуруллаш пайдо бўлса ва пиёз ҳиди оғзингизда кўп ўтириб қолса, истеъмолини камайтирган маъқул.

Пиёз ҳиди пайдо бўлмаслиги учун уни қовурилган ёнғоқ ва бир бўлак лимон билан тановул қилинг.

Кўк пиёзни хомлигича ҳар қандай овқат билан оз-оздан истеъмол қилиш лозим. Ана шунда витамин ҳамда минерал моддалар организмга мунтазам тушиб туради.

СЕПКИЛЛАРДАН ХАЛОС ЭТАДИ

Кўк пиёзнинг ўтли қисмида мавжуд каротин моддаси терини тозалаш хусусиятига эга. Яъни кўк пиёз шарбати ҳуснбузардан қолган доғларни йўқотиш, сепкилларни эса рангсизлантиради.