Африкалик 12 яшар қиз ноласи: «ХУДОЙИМ, МЕНИ БУ ҚАДАР ХУНУК ЯРАТДИНГ, ШУНИНГ УЧУН СУЙМАЙСАНМИ?..» (ФОТО. Юраги заифлар қарамасин)

0

 

 

Ҳа, Камерунда яшовчи 12 ёшли Калтуми исмли қизалоқ беш йилдан бери юзини эгаллаб олган шиш туфайли азоб чекарди. У кула олмасди, овқат ейиш ўлим билан баробар эди. Даҳшатлиси, тенгқурлари, маҳалладагилар уёқда қолиб, ўз яқинлари ҳам беихтиёр жирканишарди. Юзидаги футбол коптогидай келадиган бу шиш қизалоқни аста-секин бўғиб борарди. Маҳаллий врачлар яқинда Калтуми нари борса яна уч ой яшаши мумкинлигини айтишганди. Қизалоқнинг ота-онаси ҳам худди шундай лаҳзаларга тайёргарлик кўришдан бўлак чора топа олмаётганди.

Худойимнинг кароматини қарангки, яқинда Камерун соҳилларига «Africa Mercy» кемаси кириб келди. Кема врачлар, жарроҳларга тўла экан. Улар денгиз орқали Африкадаги энг қашшоқ давлатлар фуқароларига ёрдам қўлини чўзиш, шу баҳонада хайрли амалларни содир этиш билан шуғулланишаркан. Калтумининг ота-онаси ҳам ўша кемадаги пластик жарроҳларга мурожаат этишди. Камбағалнинг ишини худо ўнглаши яна бир карра ўз исботини топди. Пластик жарроҳлар Калтумининг юзини операция қилишди. Тўғри, ҳали қизалоқ шишдан халос бўла олганича йўқ. Яна жарроҳлик амалиётларини ўтказиш лозим экан. Лекин кўнгли чоғланди. Келажакка бўлган ишончи, меҳри ортди. У журналистлар қуршовида қолган энг бахтли куни қуйидаги сўзларни тилига кўчирди:

— Бир кун келиб менинг ҳам юзларим тенгқурларимники каби чиройли бўлади ва мен ҳам келишган, ақлли, меҳрибон бир йигитга турмушга чиқаман. Менинг ҳам бир-биридан соғлом, чиройли фарзандларим бўлади!..

zakon. kz