Десерт учун творогли пудинг

0

Бугун энг осон ва жуда мазали ширинликлардан бири бўлмиш, творогли пудинг тайёрлаймиз.
Ретсептда сули ёрмасидан қилинган ундан фойдаланилган бўлиб, агар сиз ундан тополмасангиз, унда оддий ундан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Газ печини 170-180 C даражагача қиздириб оламиз. Қолипимизга сариёғ суртамиз.

Каттароқ идишга творог, сметана, сариёғ ва ванилни соламиз. Блендер билан майдалаб оламиз. Таъбга қараб шакар соламиз.
2 та тухумни соламиз ва блендерда яна кўпиртирамиз.
Унни солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
Массани қолипга соламиз ва устига сал кўпиртирилган тухум сариғини суртамиз.
Тахминан 40 дақиқа давомида, усти тилларангга киргунича пиширамиз.
Устини таъбга қараб ҳар хил мевалар ёки эритилган шоколад билан безатамиз. Ҳаммаси сизнинг кайфиятингизга боғлиқ. Ёқимли иштаҳа!
Янгидан янги ретсептларни биздан кутиб қолинг ва бизнинг

manba: zira.uz