Уч ойда 2,8 млн долларлик «чиройли» авторақамлар сотилди

0

Қозоғистонда «чиройли» автомобиль рақамлари учун талаб ўсиб бормоқда, деб ёзади Tengrinews Қозоғистон «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси матбуот котиби Мурат Жуманбайга таяниб daryo.uz

Унинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чораги давомида «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг ихтисослаштирилган Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари орқали 913 миллион тенге (2,8 миллион доллар)лик 3385 та ўта талабгир давлат автомобиль рақамлари рўйхатдан ўтказилган.

Таққослаш учун, бутун ўтган йил давомида қозоғистонлик автомобиль эгалари 1,5 миллиард тенге (4,6 миллион доллар)лик 4,5 мингта ўта талабгир давлат автомобиль рақамларини сотиб олган.