Биласизми, салат барги уйқусизликда энг яхши даво

0

Соғлом овқатланиш тарзига риоя этадиганлар учун салат барги алмашиб бўлмайдиган маҳсулот саналиб, витамин ҳамда микроэлементларга жуда бой. Шу хусусияти туфайли ҳам дунё ошхонасидан кенг ўрин эгаллаган. Салат барги нафақат алоҳида кўкат сифатида, балки турли салатларни безашда ҳам ишлатилади. Озуқавий қуввати камлиги боис турли оздирувчи парҳезларда фойдаланиш мумкин.

 

ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур кўкат бутун организмни соғломлаштириш хусусиятига эга. Баргида мавжуд сутсимон шарбат табиий тинчлантирувчи восита ҳисобланади. Салат баргининг бошқа фойдали хусусиятлари билан ҳам танишинг:

* уйқуни меъёрига туширади. Уйқусизликдан азият чекадиган беморлар уни овқатга қўшиб, ейиши лозим;

* иммунитетни кўтаради. Таркибида фолий кислотаси кўплиги сабабли у ҳомиладор аёллар ва болалар учун фойдали, айниқса, грипп ва шамоллаш билан оғриганда;

* теридаги қизаришларни бартараф этади. Салат барглари аёлларнинг юзидаги қизаришларни бир зумда ўзига сингиб олади. Бунинг учун майдаланган барглардан юзга ниқоб қилиш лозим;

* қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради. Ундаги калория миқдори паст бўлгани сабабли холестерин умуман учрамайди. Салат барги таркибидаги холин эса қондаги холестерин миқдорини камайтиради;

* шамоллаш ва грипп билан оғриган беморларнинг аҳволини яхшилайди. Унинг балғам кўчирувчи хусусияти ҳам мавжуд, шу сабабдан йўтални бир зумда бартараф этади. Шунингдек, тинчлантирувчи хусусияти юқори бўлгани боис асаб тизими фаолиятини тиклайди.

* унинг таркибидаги темир моддаси организмга тез сингиши туфайли кичик ёшдаги болалар ҳамда ўсмирлар учун ҳам фойдали. Бунинг учун нонуштада 1-2 дона салат баргини нон ва пишлоқ билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

·          салат барги овқатнинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради, асаб тизимини тинчлантириб, ошқозон оғриғини камайтиради, кексалар ҳамда оғир касалликни бошдан ўтказган беморлар учун ҳам бу кўкат шифобахш ҳисобланади. Шунга кўра, тушлик ва кечки овқатда бир боғ салат барги истеъмол қилиш фойдадан холи эмас.

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Салат барги таркибида фойдали элементлар бисёр бўлишига қарамай айрим зарарли томонлари ҳам мавжуд. Яъни мазкур кўкат қуйидаги касалликлар билан оғриган беморларга тавсия этилмайди:

сурункали колит;

сурункали энтероколит;

сийдик-тош касаллиги;

подагра;

астма;

сил;

ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси;

ўткир гастрит;

·         ичак касалликлари.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА

1. Атеросклерознинг олдини олиш, организмдан холестерин моддасини чиқариш учун салат баргини майдалаб, сабзавотли шарбатлар билан аралаштириб ичиш лозим.

2. Сурункали гастрит, ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида ҳар куни таомланишдан аввал 2 ош қошиқ майдаланган салат баргидан истеъмол қилинг.

3. Қорнингиз оғриб, жиғилдонингиз қайнаяптими, унда 50 г салат барги ва 200 мл илиқ сувни миксерда аралаштириб коктейл тайёрланг. Сўнг оз-оздан ичинг.

4. Сочлар тўкилганида майдаланган салат барглари сочга ниқобдай суртилади ва уқаланади. Уқалаш пайтида салат барги сувини имкон қадар соч илдизларига сингдириш тавсия этилади. Сўнг бошни полиэтилен билан ўраб, ярим соатга қолдиринг.

5. Қуруқ юзлар учун 2-3 катта салат баргларининг ички қисмига, озгина илитилган ўсимлик ёғидан суртинг-да, юзингизга қўйинг. 15 дақиқадан сўнг баргларни олиб ташланг ва илиқ сувда юзни ювинг. Сувли барглар юзни тинчлантириб, озиқлантиради.

·        О. ҲАЛИМОВА
тайёрлади.