Жазоирда ҳарбий самолёт қулаб тушди. Бортдаги жами 257 одамнинг барчаси ҳалок бўлди…

0

 

 

Шу ҳақда «Al-Arabia» телеканали расман хабар тарқатган. Хабарда айтиладики, самолёт бортида жами 247 нафар ҳарбий ва 10 нафар экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг 26 нафари ғарбий Сахаралик ёлланма аскарлар экани таъкидлаб ўтилган.

«Ил-76» русумли бу ҳарбий самолёт Жазоирнинг Блида вилоятига қарашли ҳудудда, маҳаллий вақт билан соат 08: 00-10: 00 атрофида қулаб тушган.

Ҳозирги вақтда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Мутасаддилар ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан боғланиш, улар ҳақидаги маълумотларни матбуотда ёритиш каби амалларни адо этишга киришган.

«Al-Arabia»