“ОДАМЛАР, БИЗНИНГ ХУДБИН ОТАМИЗ ҚАНИ?..” ( ёхуд канадалик врач аёл мижозлар сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишида ўзи бекитиқча донорлик қилганликда айбланди…

0

 

 

Доктор Норман Барвин (Norman Barwin) устидан 11 киши судга жамоавий шикоят аризасини тақдим этди. Айтишларича, уларнинг барчасини ота-онаси сунъий йўл билан ёруғ дунёга келтирган экан. Ажабланарлиси, шикоят қилганларнинг барчасига доктор Норман Барвин биологик ота ҳисобланади. Сабаби, ўз даврида сунъий тарзда ҳомиладор бўлишни истаб мурожаат этган аёл мижозларга бекитиқча йўл билан унинг ўзи донорлик қилган. Ҳаммалари ДНК тестидан ўтиш натижасида ҳозирги оталари аслида ўгай эканини, ҳақиқий ота айнан Норман эканини аниқлашди.

Судга мурожаат этиш фикри Диксонлар оиласидан чиқди. Улар 2016 йили қизи Ребеккага қараб туриб, негадир доктор Норман Барвинга ўхшашини пайқаб қолишган. Шу заҳоти ДНК тести топширишган. Адашишмабди. Ребекканинг биологик отаси Барвин бўлиб чиқди. Ребекка бу воқеадан кейин яна ўн киши билан учрашиб, улар туғишган ака-опа, ука-сингил эканини билиб олди. Сўнгра биргалашиб доктор устидан шикоят аризаси тақдим этишди.

Айни вақтда доктор Норман Барвин ишдан ҳайдалган. Яқин орада суд жараёни бошланишини кутмоқда.

CNN

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: