Россиядаги Ростов вилоят суди онасига жами 216 та тиғ жароҳати етказган қотилни жиноий жавобгарликдан озод этди…

1

 

Расмий маълумотларда кўрсатилишича, Ростов вилоятида яшовчи исми-шарифи сир тутилган эркак 74 ёшли туққан онаси билан ўз уйида 2017 йил 14 сентябрида жанжаллашиб қолган ва қайчи ёрдамида онанинг бош, юз, бўйин, кўкрак, қорин ва қўл-оёқ қисмларига жами 216 маротаба тиғ санчган. Оқибатда она шу ернинг ўзида вафот этган. Ўшандаёқ эркак полиция ходимлари тарфидан қамоққа олинганди. Яқиндагина суд жараёни ниҳоясига етказилди. Суд ҳайъати экспертиза хулосаларига таянган ҳолда судланувчини руҳий хаста, қилмиши хавфлилигига идроки етмаган деб ҳисоблаб жиноий жавобгарликдан озод этди. Бунинг ўрнига доимий равишда руҳий хасталиклар шифохонасида ётиб даволаниши ҳақида ҳукм эълон қилди.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Сайтингизни юкланиши жуда секин. Kun.uz га ўхшаб енгиллатилса бўларди. Ундан ташқари кирриллга бирор саҳифага кирилмоқчи бўлинса, саҳифа яна лотинда юкланади. Токи ўқимоқчи бўлган мақолага киргунингизча юрагингиз сиқилиб кетади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here