Ўзбекистон мебел ва қурилиш саноатида янги йирик лойиҳа иш бошламоқда

0

Ўзбекистон Респудликаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра бугунги кунда шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳа ва қарорларни қурилиш фаолиятига жорий этиш белгиланган.

Мазкур ҳужжатда қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноатида истиқболли инвестицион лойиҳаларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалга оширишда, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклигидан фойдаланиш борасида ҳам қатор вазифалар белгиланган.

Фармон ижроси доирасида Тошкент шаҳридаги «LEBENGRUPPE» компанияси 2018 йилнинг 10 апрель куни ўз маҳсулотлари кўргазма-тақдимотини ўтказди.

Мазкур тақдимотда компания томонидан ишлаб чиқарилган мебель ва қурилиш учун замонавий, Европа стандартларига мос, сувга чидамли материалларини намойиш этди.