Аниқлик киритилди: Аслида Отабек ва Муқаддасни нима боғламоқда?

0

Аввалроқ, хонанда Отабек Муталхўжаев ва актриса Муқаддас Саъдуллаеваларнинг биргаликда тушган “интрига”га бой суратлари ва уларга ижтимоий тармоқда ёзилган изоҳлар ҳақида ёзган эдик. Икки машҳур ниҳоят суратлар сирини очишди. Бу тўғрида Даракчи ёзмоқда.

Бу масалага ойдинлик киритиш учун хонанданинг продюссери биз билан боғланди. «Аслида икки ижодкор, Отабекнинг янги қўшиғига суратга олинаётган клип учун махсус фотосессия қилишганди» дейди Феруза Нодирова.

Маълумот ўрнида, қўшиқ — “Айт тун” деб номланиб, Сардор Қорахўжаев сўзи ва мусиқасига ёзилган.

Шунингдек, Отабек Муталхўжаев уйғур халқ қўшиғи «Гулойим»ни янгича талқинда ижро этишни режалаштиряпти. Ремикс тарзидаги таронага ҳам тез кунда клип суратга олинади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: