Гречкали дўлма

0

Керакли масаллиқлар: 1 дона карам, 200 г гречка, 2 дона сабзи, 1 дона пиёз, 4 ош қошиқ томат пастаси, 2 дона саримсоқ ҳамда таъбга кўра туз.

Тайёрланиши: гречкани қайнатиб пиширинг. Сўнг карамнинг япроқларини қайнатинг. Пиёз ва саримсоқни майда қилиб тўғранг. Сабзини эса қирғичдан чиқаринг.

Энди тайёр гречка, пиёз, сабзи, саримсоқни аралаштиринг-да, туз қўшиб, қийма тайёрланг.

Карам баргларига оз-оздан қийма солиб тугинг. Сўнг това ёки бошқа идишга териб, сув солинг ва 20-30 дақиқа пиширинг.

Гречкали дўлмани томат соуси билан дастурхонга тортинг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: