Қандай қилиб? Хитойда ота-онаси тўрт йил аввал вафот этган чақалоқ туғилди

0

Хитойда тўрт йил илгари автоҳалокат туфайли вафот этган эр-хотиннинг фарзанди дунёга келди. 2013 йилда ҳалок бўлган ота-она бир неча эмбрионларни музлатиб қўйишган эди. Улар сунъий уруғлантириш орқали келажакда яна фарзанд кўришни исташган, деб ёзмоқда Zarafshon нашри.

Автоҳалокатдан сўнг эр-хотиннинг ота-оналари эмбрионларни бошқа аёл бачадонига жойлашга рухсат олиш учун бир-неча йилдан бери судлашиб келган. Чақалоқ аслида ўтган йилнинг декабрида дунёга келган бўлсада, Хитойда бу воқеа эндигина кўпчиликка маълум бўлди.

Эмбрионлар Нанжинг госпиталида минус 196 даражада суюқ азот ичида сақланиб келинган, дея хабар беради ВВC.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: