Самарқанд вилоятида 56 кишига ноқонуний тарзда ер сотган фермер қамоққа олинди

0

Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Тайлоқ туманида яшовчи Насим Хусеновга нисбатан жиноят иши очди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.

Насим Хусенов 2013 йил февраль ойидан буён Тайлоқ тумани Муборак маҳалласида жойлашган турмуш ўртоғи Ёдгора Каримова раислик қилаётган «Шахзода боғлари» фермер хўжалигида норасмий равишда иш бошқарувчи тариқасида ишлаб келиб фермер хўжалигига туман ҳокимининг қарори билан 43 йил муддатга ижарага берилган жами 18,20 гектар ер майдонини бир неча нафар фуқароларга ноқонуний равишда сотиб юборган.

Шунга кўра, Насим Хусенов ва бошқалар 2013 йил март ойидан 2017 йил декабрь ойига қадар бўлган давр оралиғида жами 56 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида фермер хўжалиги ер майдони сотилмаслигини била туриб уларни алдаб, Тайлоқ тумани Муборак маҳалласида жойлашган «Шахзода боғлари» фермер хўжалигига туман ҳокимлиги томонидан ижарага ажратилган ер майдонидан 6 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер майдонларини келгусида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш шарти билан 2 000 000 сўмдан 60 000 000 сўмгача ноқонуний равишда сотиб, уларга тегишли бўлган пул маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг эҳтиёжларига ишлатган.

Ҳолат юзасидан Насим Хусеновга ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) «б» банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here