Тошкентдаги «Малика» савдо марказининг ёпилиши сабаби маълум бўлди

0

Аввал хабар берилганидек, Тошкентнинг «Малика» савдо марказидаги дўконларнинг кўпчилиги бир неча кундан буён ишламаяпти. Repost ўз манбаларига таяниб, дўконларнинг ёпилиши сабабини тушунтирди.

Маълумотларга кўра, аввалроқ «Малика» савдо маркази Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилган, шундан кейин ҳокимлик ижарадан фойдаланиш ҳуқуқини бегона компанияга берган. Ушбу компаниянинг асосий талабларидан бири сифатида биноларни ижарага бериш ҳақидаги шартномалар фақат юридик шахслар билан тузилиши кўрсатилмоқда.

Шу тариқа, кўпчилик савдо нуқталарининг вақтинчалик ёпилиши сотувчиларнинг ижарага берувчилар билан масалаларни ҳал қилаётгани билан боғлиқ. Бунинг учун маълум вақт талаб этилади, юридик шахс ҳисобланмаган савдо нуқталари эгаларига эса фаолиятни олиб бориш учун тегишли патентларни олиш мажбурияти юклатилиши мумкин. Сотувчиларнинг кўпчилиги савдо маркази ёпилгунича якка тадбиркор бўлган.

Бундан ташқари, энди сотувчиларга ўз маҳсулотларини дўконлар ташқарисига қўйиш тақиқланади.

manba: daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: