Туркия қўшини Африндаги Гондарис аҳолисига бепул нон тарқатди

0

“Зайтун новдаси” операцияси доирасида озод қилинган Африннинг Годарис ноҳиясидаги аҳолига Турк Қуролли кучлари бепул нон тарқатишди.

Қуролли кучлар бу ишда кўчма новвойхонадан фойдаланган. Ушбу Годарисга олиб келинган кўчма новвойхона ҳар куни 6 мингта нон чиқариш кучига эга,

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Аҳмад Мустафо “Анадўлу”га Гондарис аҳолиси минтақада турк қўшин борлигидан мамнун ва уларни минтақаларини жангариларидан халос қилганларидан миннатдор эканларини айтган.

У жумладан “Туркия қўшини озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан нон тарқатмоқда. Биз ўзимизни бахтли ва хавфсиз ҳис қиляпмиз”, деган.

 

manba: azon.uz