Ўзбекистонда тезюрар йўловчи поездига яна тош отишди

1

Шу йилнинг 11 апрель куни соат 17.05ларда Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги “Қўқон-Бувайда” темир йўл бекатлари оралиғининг 9-10 км.да 59-сонли “Андижон-Тошкент” тезюрар йўловчи поезди вагонига номаълум шахс томонидан тош отилиши оқибатида вагоннинг дераза ойнаси синган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳатланмаган. Айни вақтда ҳуқуқбузарни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Бундай ҳолатлар ачинарли албатта. Аксарият шу каби ножўя ишларни вояга етмаган, ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган, ўз қилмишининг оқибатини фаҳмламайдиган ёшлар содир этадилар. Шунинг учун ота-оналардан ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Уларни бунёдкорлик руҳида тарбия қилинг, ўзгаларнинг фожиасига сабабчи бўлиб қолманг», – дейилади ИИВ хабарида.

 

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Бу каби хабарларни иложи борича кенг жамоатчиликка етказиш керак, тв янгиликларининг долзарб мавзуси булиши керак. Токи, шу ишни килган одам иккинчи кулига тош олмасин!

Comments are closed.