Болгарияда содир бўлган автоҳалокат туфайли 10 киши ҳалок бўлди…

0

 

 

Бургасдан Болгария пойтахти София шаҳрига кетаётган автобус кутилмаганда енгил автомобил билан тўқнашиб кетган. Оқибатда автобус ағдарилиб чуқурга бориб тушган. Ҳалокат натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 20 дан зиёд одам турли даражада жароҳатлар олди. Йўловчиларнинг баъзилари автобус остида қолиб кетгани сабабли қутқарувчилар уларни чақариб олишда жиддий мушкулотларга дуч келишди.

Полициячиларнинг гапига кўра, автобус ҳайдовчиси рулни жуда эҳтиёткорлик билан бошқарган. Ҳалокат содир бўлишида енгил автомобил ҳайдовчиси айбдор ҳисобланди.

Ҳозирги пайтда фожиа юз берган жойда полиция ходимлари иш олиб бормоқда.

mk. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here