«Келинчак» салати

0

 

Керакли масаллиқлар: 4-5 дона бодринг ва помидор, 3 дона қайнатилган картошка, 3 донадан тухум ва қизил сабзи, керагича майонез, 2 дона лавлаги, 1 банка яшил нўхат ёки маккажўхори, қовуриб димланган қийма ва таъбга кўра туз.

Тайёрланиши:

1. Бодринг билан помидорни майда сомонча шаклда тўғраб, қолган барча масаллиқларни қирғичдан чиқаринг.

2. Димланган қиймани совитиб, юракча шаклида ликопчага солинг.

3. Сўнг қолган барча масаллиқларни ҳам устма-уст орасига майонез суртган ҳолда юракча шаклида жойлаштириб чиқинг.

4. Охирида энг устки қисмига ҳам майонез суртинг-да, истасангиз яшил нўхат ёки маккажўхори билан безатинг.