Қарор: “Telegram кечиктирилмасдан блоклансин!”

0

Telegram раҳбариятининг Россия федерал хавфсизлик хизматига махсус текширув кодларини бермаётгани сабабли Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати мазкур иш юзасидан судга мурожаат юборган эди.

Бугун, 13 апрель куни Россия ҳудудида Telegram’ни блоклаш ташаббуси кўриб чиқилди. Ушбу масала мессенжер раҳбарияти ҳамон бу борада тегишли жавоб бермагани учун қайтадан кўтарилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сўнгги қарор шуни кўрсатдики Москва Таганск суди судяси Юлия Смолина даъво бўйича суд қарори қонунан кучга киргунча Telegram’ни Россия ҳудудида блоклаш тўғрисида қарор чиқарди.