Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона билан танишди.

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарурлигини таъкидлади. Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам кўздан кечирди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. сайтда берилаётган маълумотлар яхши бироқ кимдир уйланса, эрга тегса буни овоза қилиш шартми? Биз ижтимоий ьармоқлардан фойдаланар эканмиз у бизга фойдали маълумот тақдим қилгани мақулроқ деб ўйлайман.

Comments are closed.