Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши Американинг Сурияга ҳужуми муҳокамаси доирасида Россия таклиф этган резолюция лойиҳасини маъқулламади…

0

 

Айтишларича, резолюцияни маъқуллаш ва шу асосда Америка, Англия, Франциянинг Сурияга қарши ҳужумларини муҳокама этиш масаласида талаб қилинган 9 та овоз тўлиқ тўпланмади. Резолюция лойиҳасини фақат Россия, Боливия ва Хитой қўллаб-қувватлади. АҚШ, Англия, Франция вакиллари резолюцияга очиқчасига қарши чиқишган. Қозоғистон, Перу, Гвинея ва Эфиопия бетараф эканликларини баён этишди.

Резолюция маъқулланса, АҚШ ва бу давлат иттифоқчиларининг суверен давлат ҳисобланган Сурия араб республикасига қарши ноқонуний ҳужумлари муҳокама этилиб, БМТ низоми, халқаро меъёрларни бзганлиги учун уч давлатга арзирли жазо чораси қўлланиши лозим эди.

Қарангки, бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши йиғинида Франциянинг доимий вакили Франсуа Делаттр сўз олиб Суриядаги вазият бўйича ўз мамлакати янги резолюция лойиҳаси тайёрлашини айтиб ўтди. Дипломат худди олдиндан шеър ёдлаган ўқувчи каби чиқиши давомида Сурияни тинч аҳоли вакилларига қарши кимёвий қурол қўллагани ҳақида қайта-қайта гапириб чарчамади.

tut.by

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: