Екатеринбурглик энага 3 ёшли тарбияланувчиси кўз ўнгида унинг онасини қийнаб ўлдирди… Нега?..

1

 

 

Екатеринбургда истиқомат қилувчи Е. Крысова исмли энага ўзи тарбиялаётган 3 ёшли гўдак гувоҳлигида унинг онасини, яъни, ўз хўжайкасини пичоқлаб ўлдирди. Тергов материалларида таъкидланадики, энага уй бекасининг бел қисмига кўплаб тиғ жароҳатлари етказган. Бундан ташқари, тиғ беканинг бўйин, бош, кўкрак қисмига ҳам урилган. Кўп қон йўқотиш оқибатида уй бекаси оламдан ўтди.

Ачинарлиси, энага хўжайканинг жасадини шундайлигича қолдирган-у, гўдак парваришида давом этган. Ўша пайт марҳуманинг икки фарзанди мактабда, эри эса ишда эди. Орадан бир неча соат ўтгач, эр уйига қайтган. Не кўз билан кўрсинки, хотини қонига бўялиб ётар, энага бўлса, гўё ҳеч нарса бўлмагандек, уч яшар гўдакка қарашда давом этарди. Эркакни кўргандан кейин қотил энага унга яқин борди-да, сокинлик билан шивирлади:

— Хотинингизни мен ўлдирдим! Полицияни чақираверинг!..

Тез орада қотил энага қўлга олинди. Екатеринбург шаҳар, Оржоникидзе туман жиноят суди қотилни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. У жазони умумий режимга эга колонияда ўтайдиган бўлди…

Кейинчалик қотилнинг яна бир сири ошкор бўлди. Бу оилага анчадан бери ҳасад қиларкан. Ўзининг ҳам шундай катта, бахтли оиласи, меҳрибон эри бўлишини ўйлаб сиқиларкан. Уй бекасини ҳам айни қалбидаги аланга олган ҳасад туфайли ўлдирибди.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Узим коракалпокман, узбек тилини 100% биламан деб уйлардим адашган эканман, узбек тилида ‘хўжайка’ деган суз борлигини билмаган эканман.

Comments are closed.