Германия Сурияни бомбардимон қилишдан бош тортди

0

Германия Ғарб мамлакатларининг Сурия ҳудудидаги эҳтимолий ҳарбий операциясида иштирок этмайди. Бу ҳақда ГФР канцлери Ангела Меркель Берлиндаги матбуот конференциясида маълум қилди, деб ёзади Meduza.

Шу билан бир пайтда, канцлер Германия иттифоқчи давлатларнинг кимёвий қурол қўллашга йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатишга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ғарб мамлакатлари Башар Асад режимини Суриянинг Дума шаҳридаги кимёвий ҳужумда айбламоқда.

 

manba: daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here