ҚУЙИДАГИ ДАВЛАТЛАРДА АЁЛЛАР ОДАМ САНАЛМАЙДИ…

0

 

1. Афғонистон

Афғонистонда аёллар ўртача 45 йил умр кўради. Қашшоқликда ўлиб кетмаслик учун миллионлаб аёллар тиланчилик қилади. Турмушга чиққан афғон аёли эри ва қариндошлари тарафидан кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқларга мубтало этилади. Бу мамлакатда туғруқ жараёнида аёлнинг оламдан ўтиши рекорд даражага етган. Тиббиёт замонавий талабларга умуман жавоб бермайди.

2. Конго демократик республикаси

Конго демократик давлат деб аталса-да, бу ернинг аёллари эрининг рухсатисиз биронта ҳам ҳужжатга имзо қўя олмайди. Конгода ҳали-вери тўхташи кутилмаётган совуқ уруш туфайли хотин-қизларнинг аксарияти фронтнинг олдинги чизиқларига ташланади. Кўпчилиги жангларда ҳалок бўлади. Бу давлатда СПИД деб аталмиш хавфли хасталик урчиган. Эркаклар Конго аёлларини арзимас баҳоналар билан даҳшатли қийноқларга мубтало этишади.

3. Непал

Бу давлат аёллари мажбуран партизан отрядларига аъзо қилиб олинади. Улар ўзини ва оиласини ҳимоя этишга мажбур. Қизлар жуда эрта мажбуран турмушга узатилади. ОЧЛИК, зўрлаш, қийноққа солиш туфайли қизлар вояга етмай ўлиб кетади. Кўпчилик қизларни ота-онаси ҳали вояга етиб улгурмай сотиб юборади.

4. Мали

Мали жуда камбағал давлат. Бу давлатда вояга етмаган қизларнинг жинсий аъзолари зўрлик билан олиб ташланади. Қизлар жуда эрта турмушга узатилади. Ҳар ўнинчи аёл туғруқ ёки ҳомиладорлик даврида ўлиб кетади.

5. Покистон

Покистон қизлари, аёллари шафқатсиз одатлар қурбонига айланишда давом этмоқда. Уларни арзимас сабаб билан эрлари ўлдириб юбориш ҳуқуқига эга. Масалан, сепи эрни қониқтирмаса, у келиннинг юзига кислота сепади. Натижада келин ўлим топади. Бу ерда хиёнат учун аёлни тошбўрон қилишади. Бу ишни аксар ҳолатларда аёлнинг отаси ёки ака-укалари амалга оширади.

6. Ҳиндистон

Ҳиндистонда фақат ўғил болалар эъзозланади. Шунинг учун қизлар туғилгандан кейин вояга етмай ўлиб кетади. Ҳиндистонда эркаклар кўпинча қизларни ўғирлаб қочиб, оқибатда уларни фоҳишага айлантиришади. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, агар Ҳиндистонда уч миллион нафар фоҳиша бор деб ҳисобланса, шуларнинг ярмидан кўпроғи ҳали вояга етиб улгурмаган қизалоқлар ҳисобланади.

7. Сомали

Сомалида умуман касалхона йўқ. Шунинг натижасида ҳомиладор аёл уйида туғишга мажбур. Туғруқ жараёнида ҳеч ким унга яқиндан ёрдам кўрсатмайди. Оқибатда аёл туға олмасдан ҳалок бўлиши муқаррар. Сомалида эркаклар аёлга уйланиб ўтиришни шарт деб ҳисобламайди. Уларни зўрлашни маъқул кўради. Худди Малидаги каби бу ерда ҳам қизларнинг жинсий аъзоларини мажбуран олиб ташлаш одатга айланган. Минглаб қизлар, аёллар мамлакатда ҳукм сураётган очлик туфайли ўлиб кетади.

8. Ироқ

Ироқда қизни, аёлни ўғирлаш, номусига тегиш жиноят саналмайди. Уларга корхона-ташкилотларда ишлаш ҳам тақиқланган. Шунинг учун кўпчилик аёллар очликдан ўлишга маҳкум. 2014 йили мамлакатга жойлашиб олган дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи аъзолари жангариларнинг кўнглини олишдан бош тортгани учун 150 нафар аёлни қатл этган.

9. Чад

Бу давлатда аёл эри учун қул деб қабул қилинган. Қизлар 11-12 ёшидаёқ турмушга узатиб юборилади. Эрлар эса доимий тарзда уларни арзимас сабаб топиб калтаклаш, зўрлаш, масхаралашни одат қилган. Аёл бу қийноқлар учун ҳеч кимга арз қила олмайди. Шикоят қилишга ҳақли эмас.

10. Яман

Яман қизлари, аёллари ўрта ва олий маълумот олиш ҳуқуқидан аллақачон маҳрум этилган. Қизлар 7 ёшда турмушга берилади. Эри келин бўлмишни уйига қадам қўйган лаҳзадан бошлаб барча инсоний ҳуқуқлардан маҳрум этади.

11. Саудия

Саудияда ҳозирги кунга келиб аёлларга машина ҳайдаш учун расман рухсат берилган бўлса-да, барибир тақиқловлар кўп. У эрининг иштирокисиз кўчага чиқишга ҳақли эмас. Саудия аёллари юз ва танасини тўлиқ бекитиб турувчи кийимларда юриши шарт.

12. Гватемала

Гватемалада ҳам аёл одам ҳисобланмайди. Деярли ҳар куни қиз-жувонлар ўлдириб кетилади. Бу қотилликлар жиноят сифатида қабул қилинмайди. Ўлдирган одам аёл жасади ёнида қотиллик сабаби битилган хат қолдириб кетади холос. Эркаклар аёллар ва қизларни зўрлаш, уларни масхаралаш, камситишга одатланишган.

zakon. kz