Тожикистонда ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларига тегишли росмана жангарининг шахси аниқланди…

0

 

 

Яқинда Тожикистон ички ишлар вазирлиги ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида содир этилган бир талай қароқчилик, босқинчилик ва қотиллик жиноятлари очилгани ҳақида маълум қилди. Бу жиноятларни ҳозирги вақтда бошқа жиноятлари учун жазо муддатини ўтаётган, 1966 йилда туғилган, жиноят оламида «Алича» лақаби билан машҳур Али Аҳмедов содир этган экан. Буни маҳаллий телеканал орқали намойиш этилган сюжет давомида жиноятчининг ўзи тан олди.

У айтдики, 1992 йили Шаҳринов туманида яшаб туриб, қуролланган жиноий тўда ташкил этган ва жиноятчилар Рудакий тумани ҳудудида босқинчилик, қароқчилик, қотиллик билан шуғулланган. Мафия аъзолари эса одамларга ўзларини халқ фронти жангчилари дея таништирган.

Шу йилларда Рудакий туманига қарашли Лабитол қишлоғида яшовчи Хайриддин Партоевни шафқатсизларча калтаклаб, борини тортиб олишган. Улар худди шу ерда яна бир фуқарони ўласи қилиб калтаклаб, унинг шахсий машинасини олиб кетишган.

Сарикишти қишлоғилик Ғайбулла Абдуллаевни «Алича» шахсан отиб ташлаган. Тан олиб айтдики, Ғайбулла Абдуллаевни Калашников автомати ёрдамида ўлдирган. Жиноят изларини йўқ қилиш ниятида мурда устидан бир неча ўн карра тракторда ўтишдан-да тийилмаган.

Ҳозирги вақтда жиноятчи содир этган барча жиноятлар бўйича тергов жараёни бошланган.

ca-news. org

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here