Тошкентда юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг 2 йўловчиси ҳалок бўлди

0

Тошкент шаҳар Бектемир туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси уч кишининг умрига зомин бўлди, деб ёзади «Darakchi.uz».

Ҳодиса 11 апрелдан 12 апрелга ўтар кечаси юз берди. Ҳусайн Бойқаро кўчасида ҳаракатланаётган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилди ва ариқ ичига тушиб кетди.

Автоҳалокат оқибатида Cobalt’нинг 1992 йилда туғилган ҳайдовчиси ва унинг 33 ёшли эркак ва 27 ёшли аёл йўловчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Яна уч нафар йўловчи: 1998 йилда туғилган икки йигит ва 1996 йилда туғилган қиз оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мудҳиш ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.