Янги картошкалардан ажойиб таом

0

Мана бозорларда анчадан бери янги картошкалар сотувга қўйилди. Улардан димламадан ташқари бошқа мазали таомлар ҳам пиширса бўлади.
Бугун картошкаларни саримсоқпиёз ва пармезан пишлоқлари қўшиб пишириб оламиз.

Картошкаларни яхшилаб ювамиз, пўстини қолдирамиз.Тузли сувда пишгунича қайнатиб оламиз.

Сариёғни эритиб оламиз, ичига саримсоқпиёз ва петрушкани майда тўғраб соламиз.

Тоблатмаларга мўлжалланган қолип оламиз ва ўсимлик ёғи суртамиз.Устидан қайнатилган картошкаларни қўйиб чиқамиз. Устини эса санчқи ёрдамида бироз эзамиз.

Устидан туз ва мурч сепамиз, саримсоқпиёзли аралашмани қошиқ ёрдамида картошкалар устидан қуйиб чиқамиз.

 

manba: zira.uz