Арманистонда норозилик намойиши иштирокчилари радиостанциялардан бирига бостириб киришди…

0

 

Кеча кундузи Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида собиқ президент Серж Саргсянни бош вазир тиб тайинлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорига қарши норозилик акцияси ташкил этилди. Акция иштирокчилари пойтахтдаги Жамоатчилик радиоси офисига бостириб кириб, студиялардан бирига жойлашиб олишди. Уларнинг баъзилари қўлида қурол тутган ҳолда радиостанция вакилларини отиб ўлдиришга ҳам ҳаракат қилиб кўрди. Хайриятки, фожиа юз бермади.

Кун давомида Еревандаги марказий майдонда юзлаб намойишчилар бош вазирликка тайинлаш тавсия этилган Серж Саргсян номзоди олиб ташланишини янги ҳукуматдан талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2 мартида Арманистон президентлигига республикачилар партияси вакили Армен Саркисян сайланган эди.

Рамблер новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here