МУРДАГА ҚЎШИБ СОТИЛГАН УЙ…

0

 

Италия шимолидаги уйлардан бирини сотиб олган одам ичкарини кўздан кечириш учун ичкарига кирди-ю, даҳшатдан тош қотди. Не кўз билан кўрсинки, хонадаги диванда мўмиёланган мурда ўтирарди…

Кейинчалик маълум бўлдики, мурда худди шу уйнинг собиқ эгаси экан. 42 ёшли Вальтер Даль-Дзотто ўлимига қадар шу уйга эгалик қилган. Уйда бир ўзи ёлғиз яшаган. Отаси ва укаси қўшни шаҳарда истиқомат қилишарди. Аммо Даль-Дзотто улар билан борди-келди қилмасди.

Уйни коммунал хизматлар учун тўловлар амалга оширилиши тўхтагач, маҳаллий ҳокимият вакиллари кимошди савдосига қўйишган. Уй эгаси 2017 йил ёзида оламдан ўтгани маълум бўлди. Мутасаддилар у оламдан ўтгач, кимдир мўмиёлаб диванга ўтқазиб қўйган деган тўхтамга келишди.

Corriere della sera

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here