Аббос Ходжаев “иши” да терговчи аксарият саволларга жавоб “бера олмади”

0

Олмазор тумани жиноий ишлар бўйича суд мажлисида Тошкент шаҳар ИИББ катта терговчиси, капитан Шаҳбоз Саттаровга Суд мажлисига раислик этувчи Мирзиёд Обидов, адвокатлар, айбланувчилар савол беришди.

13 апрель кунги Суд мажлисида дастлаб ушбу иш юзасидан Аббос Ходжаевнинг “Марокаш” ресторанида “тўполон” қилгани юзасидан гувоҳлар, ушбу ресторан менежери ва раҳбари кўрсатмалари тингланди. “UzNews.uz” мухбири ушбу суд мажлисида қатнашдива воқеалар ривожига тўлиқ гувоҳ бўлди.

Рестораннинг менежери Ирина Орманова ҳамда раҳбари Миразиз Мирқосимов ушбу иш юзасидан Суд мажлисига раислик қилувчининг саволларига жавоб берар экан, улар Аббос Ходжаев тўполон қилмагани ва 2016 йилнинг май ойида умуман Аббос иштирокида ресторанда “жанжал” бўлмаганини айтиб ўтишди.

Сўнгра, Суд мажлисига Тошкент шаҳар ИИББ катта терговчиси, капитан Шаҳбоз Саттаров таклиф этилди.

Аббос Ходжаевнинг адвокати “жиноий иш” юзасидан унинг ҳимояси остидаги шахсга нисбатан тергов ҳаракатларида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари бўлганини айтиб, бу ҳолатлар юзасидан терговчидан кўрсатма беришини сўради. Жумладан, адвокат суд санкцияси бўлишига қарамай Тошкент шаҳар ИИББ “подвалида” сақлангани ва нима учун Тошкент шаҳар Прокурори “санкцияси” билан яна 42 кун ушбу “подвалда” сақлангани юзасидан савол берди.

Шунингдек, Аббос Ходжаевнинг наркотик воситалар сақлаш ва сотишга суиқасд қилишда айблангани юзасидан далилий ашё сифатида олинган наркотик восита сақланиши ҳамда экспертизага берилган “конверт” икки марта очилгани юзасидан, қонун талаблари бузилгани юзасидан саволлар берди.

Аббос Ходжаевнинг адвокати бундан ташқари Аббос Ходжаев ҳамда Маҳамаджон Қурбоновнинг ўзаро жиноий тил бириктирилгани айтилган ва бу билан айбланган ҳолатларида уларнинг қайси ҳолатда ўзаро жиноий тил бириктиргани, уларнинг ўзлари биз жиноий тил бириктирдик деб кўрсатма бермагани ҳолатда, жиноий тил бириктиргани қайси далиллар билан исботлангани саволлани ҳам ўртага ташлади.

Терговчи эса барча далил ва ашёлар ушбу жиноий иш материали ҳамда айблов хулосасида тўлиқ келтириб ўтилгани ҳамда айрим ҳолларни орадан узоқ вақт ўтганлиги сабабли “эслай олмаслигини” айтиб кўрсатма берди.

Суд мажлиси давомида адвокатлар терговчига сиз экспертиза хулосаси бўлмасдан туриб, Аббос Ходжаевга ушбу наркотик воситани аниқ номини айтиб савол бергансиз, экспертиза хулосаси бўлмасдан туриб уни қандай нима эканлигини билдингиз ва бироз кейинроқ экспертизага унинг вазни қанча эканлиги борасида савол билан мурожаат қилгансиз, буни қандай изоҳлайсиз деган саволига терговчи бу бўйича тергов материаллари қўшилмаган маълумот борлиги ва бу маълумотномани судга тақдим қилиши борасида айтиб ўтди.

Суд мажлиси сўнгида айбланувчи Аббос Ходжаев Прокурор ҳамда судга расилик қилувчига мурожаат қилиб ўзига қўйилаётган айблардан норозилик билдириб “оқлов” ҳукми берилишини сўради.

Суд мажлисига раислик қилувчи Мирзиёд Обидов 20 апрель кунига қадар суда танаффус эълон қилди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: