Афғонистондаги «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзолари президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортди…

0

 

 

Яқинда Афғонистон президенти Ашраф Ғани дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангарилар гуруҳи аъзоларига расман мурожаат этиб, тинчлик битими имзолаш ҳамда навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишни таклиф қилганди. Аммо жангарилар бу таклифни қатъиян рад этди. Уларнинг айтишича, Афғонистондаги президентлик ва парламент сайловлари фақат кўзбўямачиликдангина иборат. Мамлакат раҳбари эса аллақачон Америка тарафидан танлаб қўйилган. Шунинг учун улар сайловларда қатнашиб, тинчлик сақлашдан кўра террор ҳаракатлари содир этишни маъқул кўради.

Бундан ташқари, «Толибон»чилар мамлакат аҳолисига президентлик сайловларида иштирок этишдан кўра биргаликда Афғонистондаги хориж қуролли кучларига қарши курашда фаол иштирок этишни таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, сайловлар Афғонистонда 2018 йил октябр ойида бўлиб ўтади. Айни кунда сайловчиларни рўйхатга олиш амали бошлаб юборилган.

Khaama Press

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here